"Насаф" футболчиси "Турон" билан оғзаки келишувга эришди

  • Mr.NoBoDy 06.06.2023 19:25
  • 303
  • 30

Суперлигада аутсайдер мақомида сўнгги ўринда кетаётган "Турон" таркибини кучайтириш ишларини бошлаб юборди.

Яйпанликлар "Насаф" ярим ҳимоячиси Шоҳмалик Комилов билан оғзаки келишувга эришди. Томонлар ёзги трансферлар ойнаси очилиши билан шартнома имзолайди. Аввалроқ унинг "аждарлар" сафида фаолиятини давом эттирмаслиги ҳақида хабар берган эдик. 

Маълумот учун, Шоҳмалик Комилов бу мавсум "аждарлар" сафида барча мусобақаларда 5та ўйинда майдонга тушди ва 1та гол урди.

Ўхшаш янгиликлар