"Ал Наср"ни бошқариши кутилган мураббий: "Умид қиламанки, шартномамни якунига етказиб қўяман"

  • Mr.NoBoDy 06.06.2023 21:25
  • 291
  • 30

"Бетис" бош мураббийи Мануэль Пеллегрини клубдаги келажаги борасида гапирди.

"Клуб билан яна 2 йиллик шартномам бор. Умид қиламанки, буни охиригача етказиб қўяман. Жамоа биргаликда ривож топишини, одамларни хурсанд қилишини барчамиз истаймиз. "Бетис" билан 2 йиллик шартномам бор ва бу ердан кетишга, бу ерда ишламасликка сабаб кўрмаяпман. Умид қиламанки, бизга ишонган инсонларнинг ишончини поймол қилмайман", - деди мутахассис.

Олдинроқ Пеллегринининг "Ал Наср" бош мураббийи бўлиш учун асосий номзод эканлиги айтилганди. У 2020 йилдан буён "Бетис"ни бошқармоқда. Унинг қўл остида жамоа мавсумни 6-ўринда якунлаб, Европа лигасига йўлланма олди.

Ўхшаш янгиликлар