ПФЛ тақвимида яна ўзгариш. Бу сафар Про-лигада

  • Mr.NoBoDy 06.06.2023 22:25
  • 957
  • 30

Про-лиганинг 1-давраси якуний тури доирасидаги учрашув санаси ўзгарди.

"Навбаҳор-Фарм" жамоаси ушбу турда Тошкентда "Локомотив" меҳмони бўлади. Учрашув аслида 11 июнь куни ўтказилиши керак эди. Бироқ ўша куни CAFA доирасида Ўзбекистон - Уммон ҳамда Тожикистон - Туркманистон термалари иштирокидаги баҳслар ҳамда футзал бўйича мамлакат чемпионати сўнгги тур учрашувлари ўтказилиши сабабли ички ишлар ходимлари бир кунда уч хил спорт тадбирини ўтказа олмаслигини маълум қилган.

Шу боис Про-лига 11-тури доирасидаги "Локомотив" - "Навбаҳор-Фарм" учрашуви 11 июнь эмас, балки, 10 июнь куни бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар