"Marca" хабарига кўра, "Тоттенхэм" форварди "Реал" учун асосий трансфер мақсади сифатида қаралмоқда. Фақатгина у Карим Бенземанинг ўрнини босиши мумкин. Ўз навбатида ҳужумчининг ўзи ҳам "Реал"га ўтишга қарши эмас.
Трансфер 80 млн евро атрофида баҳоланмоқда. "Шпорлар" раҳбарияти футболчисини асосий рақиблари "Манчестер Сити" ва "Манчестер Юнайтед"га сотишга рози бўлмаган.