"Бавария" Лаймер билан шартнома имзолаганини расман эълон қилди

  • Mr.NoBoDy 09.06.2023 18:25
  • 231
  • 30

"Бавария" ярим ҳимоячи Конрад Лаймер эркин агент сифатида жамоа сафига келиб қўшилганини эълон қилди.

Клуб 26 ёшли футболчи билан 2027 йилнинг 30 июнига қадар шартнома имзолади.

2022/23-йилги мавсумда футболчи "РБ Лейпциг" сафида барча мусобақаларда 29 учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 1 та голли узатма етказиб берди. Шунингдек, австриялик "буқалар" сафида Германия Кубоги соҳибига айланди.

Ўхшаш янгиликлар