Каталония клуби ва 32 ёшли футболчи бир неча ҳафталар олдин 3 йиллик шартнома борасида келишувга эришгани борасида маълумотлар тарқалганди. Бироқ кейинчалик бу хабарлар рад қилинди ва футболчининг ўзи ҳам жамоадан кетиши ўзига боғлиқ эмаслигини айтганди.
Қайд этилишича, Хави хавбек билан бу борада гаплашган ва "Барселона" дунёнинг энг зўр клубларидан бири эканлигини ва асосий футболчиси бўлишини айтган. Футболчининг трансфери келаси ҳафтадаёқ маълум қилиниши мумкин.
Ушбу мавсумда Гюндоган "шаҳарликлар" таркибида 50 ўйинда қатнашиб, 11 гол ва 7 ассист қайд этди.