ЖЧ-2026 саралаши ҳақида батафсил. Ўзбекистон қачон ва қайси босқичдан бошлайди?

  • Mr.NoBoDy 21.06.2023 15:00
  • 6792
  • 30

Шу йилнинг октябрь ойидан Осиё қитъасида 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаш баҳслари расман старт олади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси эса мундиал йўлланмаси учун курашни ноябрь ойидан бошлайди. Қуйида Осиё қитъасидаги саралаш механизими ҳақида батафасил маълумот берилди.



Биринчи босқич. ФИФА рейтингида Осиё қитъасининг 26-47-жамоалари (22та терма жамоа) ўзаро уй-сафар тизимида ўйин ўтказишади. 11та ғолиб иккинчи босқичга чиқади.

Биринчи босқичда иштирок этадиган жамоалар: Кувайт, Гонконг, Индонезия, Хитой Тайпеи, Мальдив ороллари, Яман, Афғонистон, Мьянма, Непал, Камбоджа, Макао, Мўғулистон, Бутан, Лаос, Бруней Даруссалам, Бангладеш, Тимор Лесте, Покистон, Гуам, Шри Ланка.

Санаси: Биринчи ўйин 12 октябрь, жавоб ўйини 17 октябрь.






Иккинчи босқич. Илк босқичда ғолиб бўлган 11та жамоа ва ФИФА рейтингида Осиё қитъасининг 1-25-жамоалари (жами 36та терма жамоа) 9та гуруҳга бўлинади. Ҳар бир гуруҳда 4тадан жамоа бўлади. Гуруҳларда 1 ва 2-ўринни олган жамоалар кейинги босқичга ҳамда Осиё кубоги финал босқичига йўлланма олишади. Ўзбекистон терма жамоаси ушбу босқичга қуръа ташлаш жараёнида иккинчи саватчада бўлади. Сабаби Ўзбекистон Осиёда 10-ўринда. Агар Ўмондан ўтиб кета олганимизда биринчи саватчада бўлардик. Биринчи ва иккинчи босқичга 27 июль куни қуръа ташланади.

Биринчи саватча: Япония, Эрон, Австралия, Жанубий Корея, Саудия Арабистони, Қатар, Ироқ, БАА, Ўмон.
Иккинчи саватча: ЎЗБЕКИСТОН, Хитой, Иордания, Баҳрайн, Сурия, Вьетнам, Фаластин, Қирғиз Республикаси, Ҳиндистон.
Учинчи савтча: Ливан, Тожикистон, Таиланд, КХДР, Филиппин, Малайзия, Туркманистон ва биринчи босқичдан чиққан рейтинги баланд икки жамоа.
Тўртинчи саватча: Биринчи босқичдан чиққан рейтинги энг паст 9та жамоа.

Санаси:
1-тур 16 ноябрь 2023
2-тур 21 ноябрь 2023
3-тур 21 март 2024
4-тур 26 март 2024
5-тур 6 июнь 2024
6-тур 11 июнь 2024






Учинчи босқич. Ўтган босқичдан муваффақиятли ўтган 18та жамоа 3та гуруҳга 6тадан бўлинади. Ҳар бир гуруҳда 1 ва 2-ўринни олган жамоалар (6та терма жамоа) тўғридан-тўғри Жаҳон чемпионатига йўлланма олади. Гуруҳларда 3 ва 4‑ўрин эгалари (6та терма жамоа) кейинги босқичга йўл олади.

Санаси:
1-тур 5 сентябрь 2024
2-тур 10 сентябрь 2024
3-тур 10 октябрь 2024
4-тур 15 октябрь 2024
5-тур 14 ноябрь 2024
6-тур 19 ноябрь 2024
7-тур 20 март 2024
8-тур 25 март 2024
9-тур 5 июнь 2024
10-тур 10 июнь 2024







Тўртинчи босқич. 6та терма жамоа иккита гуруҳга 3тадан бўлинади. Ҳар бир гуруҳда биринчи ўринни олган жамоалар (2та терма жамоа) Жаҳон чемпионатига йўлланма олади. Иккита гуруҳда иккинчи ўринни олган жамоалар кейинги босқичга йўл олишади.

Санаси:
1-2-3-тур сентябрь-ноябрь 2025







Бешинчи босқич.
Юқоридаги икки жамоа ўзаро уй-сафар тизимида плей-офф учрашувида майдонга тушишади. Ғолиб қитъалараро плей-оффга йўл олади.

Санаси
: ҳозирча номаълум





Олтинчи босқич. Ўтган босқичда ғолиб бўлган жамоа Африка, Жанубий Америка ва Океаниядан биттадан, Шимлий Америкадан иккита жамоа билан бирга иккита йўлланма учун курашади.

Санаси: ҳозирча номаълум



Ўхшаш янгиликлар

MMA (UFC) videolar

post photo

ММА (UFC) - janglari

UFC 310 Embedded (эпизод 5)

Futbol obzorlar