iks
ads

CAFA Futsal Cup 2023. Ўзбекистон Афғонистонга имкониятни бой берди

  • Mr.NoBoDy 24.07.2023 19:00
  • 1737
  • 30

Тожикистон мезбонлик қилаётган CAFA Futsal Cup 2023 мусобақасининг иккинчи турида Ўзбекистон футзал терма жамоаси Афғонистонга қарши баҳс юритди.

Учрашувда афғонистонликлар иродали ғалабага эришишди – 3:4. Шундай қилиб, Афғонистон 6 очко билан пешқадам бўлиб турибди. Эрон, Ўзбекистон ва Туркманистон 3 очкога эга бўлса, мезбон Тожикистон ҳали очко қўлга киритгани йўқ. 

Тожикистон ҳамда Туркманистон ўртасидаги 2-турнинг сўнгги ўйини 20:00 га белгиланган.

Ўзбекистон – Афғонистон 3:4

Голлар: Ҳусниддин Нишонов 19', 20', 28' – Ҳамид Ризо Ҳоссейни 2', Мусави 34', Муҳаммад Али Фаёзий 38'

Ўзбекистон (асосий бешлик): Равшан Элибоев, Ихтиёр Ропиев, Илҳомжон Ҳамроев, Ҳусниддин Нишонов, Даврон Чориев.

Захира: Аббос Элмуродов, Машраб Одилов, Хушнур Эркинов, Дилшод Раҳматов, Акбар Усмонов, Жамшид Раҳматуллаев, Даврон Абдувалиев, Суннатулла Жўраев, Абдулла Солиҳов.

Ўхшаш янгиликлар