Роналду "Ювентус" билан судлашади

  • Mr.NoBoDy 16.09.2023 16:50
  • 1248
  • 30

"Бьянконери" португалияликдан қарздор.

"Ал Насср" ҳужумчиси Криштиану Роналду "Ювентус" устидан судга мурожаат қилди. Бу ҳақда "La Gazetta dello Sport" хабар бермоқда.

Футболчи пандемия даврида туринликлар маошни кечикиб тўлашига келишиб олган, бироқ "бьянконери" Роналдудан деярли 20 миллион евро қарздор бўлиб, уни ҳалигача тўламаган. Энди Криштиану пулни суд орқали талаб қилади.

Аввалроқ "Ювентус" собиқ сардори Бонуччи ҳам Турин клубини судга бериши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Ўхшаш янгиликлар