"Ал Ҳилол" - "Навбаҳор" (матнли трансляция)

  • Mr.NoBoDy 18.09.2023 23:25
  • 171
  • 30

"Ал Ҳилол" ҳамда "Навбаҳор" ўртасидаги ОЧЛ гуруҳ босқичи 1-тур ўйини бошланмоқда.

"Ал Ҳилол" - "Навбаҳор" 0:0

"Ал Ҳилол": 21.Муҳаммад Аловаис, 5.Али Ал Булайҳи, 7.Салмон Ал Фараж, 8.Рубен Невеш, 9.Александар Митрович, 10.Неймар, 12.Ёсир Ал Шаҳрони, 66.Сауд Абдулҳамид, 77.Малком Оливеира, 87.Ҳассан Тамбакти, 96.Майкл Делгадо

Захира: 31.Ҳабиби Ал Ватян, 40. Аҳмад Абу Расйин, 2.Муҳаммад Ал Бурайк, 4.Ҳалифа Ал Давсари, 11.Солиҳ Ал Шаҳри, 14.Абдуллоҳ Ал Ҳамддан, 16.Носир Ал Давсари, 28.Муҳаммад Канно, 32.Мутеб Ал Муфарриж, 56.Муҳаммад Ал Қаҳтони, 70.Муҳаммад Жафали

"Навбаҳор": 1.Ўткир Юсупов, 14.Жамшид Болтабоев, 22.Игорь Голбан, 10.Жамшид Искандеров, 17.Аброр Исмоилов, 13.Филипп Иванович, 5.Милош Милович, 77.Асадбек Собиржонов, 91.Тома Табатадзе, 7.Остон Ўрунов, 6.Иброҳим Йўлдошев.

Захира: 12.Игнатий Нестеров, 21.Темурхўжа Абдуҳолиқов, 19.Дониёр Абдуманнопов, 4.Азим Аҳмедов, 16.Бўриев, 31.Лука Чермель, 27.Шаҳбоз Жўрабеков, 24.Даврон Ҳошимов, 20.Музаффар Мўминов, 90.Даврон Олимжонов, 8.Жасур Яхшибоев.

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


21. Ўрунов Ибрагимович сингари гол уришга уриниб кўрди, бироқ ё унинг зарбаси баландроқ кетди, ё дарвоза калталик қилди.

16. Голбан жамоасини голдан асраб қолди.

13. Али Ал Булайҳидан мураббийининг кўрсатмасига риоя қилгани учун дарвозаси томон жарима зарбаси белгиланди. Бироқ мураббий унга тўпни теп деганди.

7. Неймар Йўлдошев билан миллий кураш бўйича беллашди.

4. 20 та футболчи "Навбаҳор" жарима майдонида жой талашмоқда, Неймар эса бурчакда 20 та фотографни ишга солган ҳолда суратга тушмоқда. 

1. Ҳакам ҳуштагини чалиши билан футболчилар тўпни дўппослай бошлади.


Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Бугун "Ал Ҳилол" кўк, "Навбаҳор" эса оқ рангли либосда ҳаракат қилади.


Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! Бироздан сўнг даҳшатли ўйин старт олади. Ужас киномас, шунчаки футбол учрашувини назарда тутдим. Бироз аввал ОКМК иштирокидаги учрашувларни охири сигирга қофидош сўз билан якуналанадиган таблеткалар оғушида якунлаб олдик. "Насаф"нинг ёш футболчиси эса Зафармурод Абдираҳматов эса Ҳабибнинг Конорга қилган ишини такрорлади. Ўйлайманки, мазкур ўйинда ҳам футболни тушида кўраётган дорихоначиларни безовта қиладиган натижа қайд этмаймиз. 

Ўхшаш янгиликлар