"Барселона" ярим ҳимоячисига узоқ муддатли шартнома таклиф қилади

  • Mr.NoBoDy 22.09.2023 23:00
  • 387
  • 30

"Барселона"дагилар ярим ҳимоячи Френки де Йонгга 5 йиллик шартнома таклиф қилмоқчи.

Нидерландиялик футболчига ҳам Марк-Андре тер Штегенга қўлланган формула ишлатилади. Яъни, футболчи дастлабки икки мавсум мобайнида пастроқ маош учун ўйнайди. Бу клубнинг молиявий инқироздан чиқиб олиши учун ёрдам бўлади. Кейинги уч йилда эса футболчига етарлича маош берилади.

Де Йонг билан амалдаги келишув 2026 йил ёзига қадар давом этади. "Барселона" шу сабабли шартномани узайтиришга шошилаётгани йўқ. Френки 2019 йили каталонияликлар сафига келиб қўшилган. У жамоа таркибида 187 ўйинда қатнашиб, 16 гол ва 21 ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар

MMA (UFC) videolar

post photo

ММА (UFC) - janglari

UFC 310 Embedded (эпизод 5)

Futbol obzorlar