"Манчестер Сити" етакчиси 3 ўйинга дисквалификация қилинди

  • Mr.NoBoDy 24.09.2023 14:50
  • 1134
  • 30

"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Родри "Ноттингем Форест"га қарши ўйинда қизил карточка олганди.

Футболчи рақибига қарши агрессив ҳаракати учун шундай жазога лойиқ кўрилганди. Регламентга мувофиқ, хавбек 3 ўйинга четлатилади. Шу орқали у Лига Кубоги доирасида "Ньюкасл", АПЛдаги "Вулверхэмптон" ва "Арсенал"га қарши ўйинларда қатнашмайди.

Ушбу мавсумда 27 ёшли ярим ҳимоячи АПЛнинг 6 ўйинида 2 гол ва 1 ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар