Футболчи Лига 1 6-тури доирасида "Марсел"га қарши баҳс (4:0) биринчи бўлимида оёғига зарба берилгач, майдонни тарк этишга мажбур бўлди. Унинг ўрнига Гонсалу Рамуш майдонга туширилди ва кейинчалик 2 та голга муаллифлик қилди.
"Вазият у қадар жиддий эмас, у оғриқни ҳис қилди ва шу сабаб ўйинни давом эттиришга қийналди. Уни захирага олиш тўғри қарор эди. Ўйлашимча, у тезда сафга қайтади".
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мбаппе жароҳат олгани ҳақида хабар бергандик.