Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар қилди.
"Чуқур ҳамдардлик билан клубимиз президенти Эдгар Паеснинг ўлдирилиганлигини маълум қиламиз. Воқелик кеча тунда у "Атлетико" билан ўйиндан кейин уйга қайтганидан кейин бўлиб ўтди.
"Тигрес" оиласи ва спорт жамоатчилиги бу ҳолатга ҳамдардлик билдиради. Умид қиламизки, бу ҳолат тегишли тарзда тергов қилинади", - деб ёзилади клуб баёнотида.
Айни дамда "Тигрес" Колумбия иккинчи лигаси турнир жадвалининг сўнгги поғонасини эгаллаб турибди.