Унинг фикрига кўра, агарда Рафаэль Леау таркибда бўлмаса, "Милан"да сифат йўқолади.
"Буни биз ЕЧЛ ярим финалида "Интер"га қарши ўйинда кўрдик. Ўшанда Леау жароҳат олиб, биринчи ўйинни ўтказиб юборганидан кейин "Милан" илк дақиқалардаёқ иккита гол қўйиб юборганди.
Менга Пиоли ёқади. У ҳам зўр мураббий, бироқ "Милан" Леаусиз ғалаба қозониши жуда қийин", - деди Балотелли.
Бунга қадар Франция ва Португалияда фаолият олиб борган Рафаэль "Милан"да 2019 йилдан бери ўйнамоқда.