Жамоа Англия лига кубогининг 3-босқичида "Брайтон"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.
Николас Жексоннинг "Брайтон" дарвозасига урган голи жамоасининг сентябрь ойидаги ягона голи бўлди. Бунгача лондонликлар 30 август куни ушбу мусобақанинг 2-босқичида "Уимблдон" дарвозасини ишғол этишганди.
"Челси" навбатдаги ўйинини 2 октябрь куни АПЛ доирасида "Фулхэм"га қарши ўтказади.