Беллингем "Реал"даги 9 ўйинида 8 гол урди

  • Mr.NoBoDy 04.10.2023 01:00
  • 522
  • 30

"Реал" футболчиси Жуд Беллингем "Наполи"га қарши ўйиннинг биринчи бўлимида гол + пас амалга оширди.

Айни дамда "Наполи" ҳамда "Реал" жамоалари ЕЧЛ 2-тури доирасида кураш олиб бормоқда. Баҳснинг 27-дақиқасида Жуд Беллингемнинг пасидан кейин Винисиус Жуниор гол уришга муваффақ бўлди. Орадан 7 дақиқа ўтиб, 34-дақиқада унинг ўзи гол уриб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Шу орқали Беллингем Испания клуби таркибидаги 9-ўйинидаги 8-голини урди. Шунингдек, унда яна 3 ассист бор.

Ўхшаш янгиликлар

MMA (UFC) videolar

post photo

ММА (UFC) - janglari

UFC 310 Embedded (эпизод 5)

Futbol obzorlar