"Интер Майами" эгаси: "Барселона" билан ўртоқлик ўйини ташкиллаштирамиз"

  • Mr.NoBoDy 04.10.2023 01:50
  • 615
  • 30

"Интер Майами" клубининг эгаларидан бири Хорхе Мас ҳужумчи Лео Месси билан шартнома имзолаш жараёни ҳақида гапирди.

"Табиийки, айни дамда дунёнинг энг яхшиси футболчисини таркибига қўшиш учун рақобат катта бўлди. Унда нафақат ПСЖ билан шартномани узайтириш, балки, "Барселона"га қайтиш ёки Саудия Арабистонига кетиш варианти бор эди. Тўғрисини айтаман, босимга бой ойларни ўтказдик. Росарио билан жуда кўп учрашувлар қилдим, Барселона, Мадрид, Париж, Майамида кўришдим.

Трансфер хавф остида бўлганми? Албатта! Чунки босим жуда катта эди. Месси "Барселона"дан юраги яримта бўлиб кетган, мухлислар билан хайрлаша олмаганди. Биз унга шундай шароит яратиб бермоқчимиз. Унга яқин йилларда "Барселона" билан ўртоқлик ўйин ташкиллаштиришга ваъда бердим. Ўйин ёки "Барселона" майдонида бўлади ёки бир амаллаб бўлса-да, ташкиллаштириб берамиз", - деди Мас.

Ўхшаш янгиликлар

MMA (UFC) videolar

post photo

ММА (UFC) - janglari

UFC 310 Embedded (эпизод 5)

Futbol obzorlar