Маълумотларга кўра, Испания футбол лигаси раҳбарияти Спорт арбитраж судига мурожаат қилган. Уларни 2026 йилнинг сентябридан кучга кирадиган терма жамоалар ўйини тақвими қониқтирмаяпти.
2026 йилги жаҳон чемпионатидан кейин терма жамоаларнинг кузда ўйнаши учун бир ойна камроқ бўлади, аммо сентябрь ойидаги танаффус 16 кунга кўпаяди ва 4 тагача ўйинни ўз ичига олади. Ушбу тизим 2030 йилгача ишлайди.
Ла Лиганинг фикрича, бундай ўзгаришлар маҳаллий чемпионатларга катта зарар етказади ва ўйинчиларга жиддий муаммолар туғдириши мумкин.