U-17 ЖЧ. Франция – Ўзбекистон (матнли трансляция)

  • Mr.NoBoDy 25.11.2023 13:50
  • 1656
  • 30

U-17 Жаҳон чемпионати чорак финалидан ўрин Франция – Ўзбекистон учрашуви бошланмоқда.

U-17 ЖЧ. 1/4 финал

Франция – Ўзбекистон 0:0 

Суракарта. "Манаҳан" стадиони. 13:30

Ҳакамлар: Даҳане Беида (Мавритания), Димбиниаина Андриатианаривело (Мадагаскар) ва Жонатан Аҳонто (Того), Пере Атчо (Габон)

VAR: Гузман Татиана (Никарагуа)

AVAR: Дикерсон Жоэ (АҚШ) 

Франция: 1.Поль Аргни, 3.Ниҳоа Сангуи, 4.Бастиен Маэпиёу, 5.Йоахим Кайи Санда, 6.Нолан Феппр, 8.Саймон Буабре, 10.Исмоил Бунеб, 12.Йорам Загуэ, 17.Тидиане Диалло, 18.Муҳаммад Амин Бученна, 19.Йоан Тинкрес.

Захира: 16.Матийс Нифлоре, 21.Тимоти Виэл, 2.Яванн Тити, 9.Матис Ламбурде, 11.Тидиам Гомис, 13.Аймен Сади, 15.Артур Тчапчет, 20.Матис Амугу.    

Ўзбекистон: 21.Муҳаммадюсуф Собиров, 3.Яҳё Ўринбоев, 5.Азизбек Тўлқинбеков, 7.Лазизбек Мирзаев (с), 8.Беҳруз Шукуруллаев, 9.Амирбек Саидов, 13.Беҳруз Жуматов, 16.Муҳаммадали Реимов, 17.Оллаберган Каримов, 19.Шерзод Абдулбориев, 20.Дилшод Абдуллаев.

Захира: 1.Жаҳонгир Бўриев, 12.Жаҳонгир Маматқулов, 2.Аминбек Ёқубов, 4.Беҳрузжон Каримов, 6.Озодбек Ўктамов, 10.Абдулҳамид Турғунбоев, 11.Қувончбек Абраев, 14.Шодиёр Шодибоев, 15.Озодбек Эргашев, 18.Жасур Ҳикматуллаев.

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ



20. Тўп назорати Франция томонида 70/30

17. ЗАРБА. Диалло марказда тўпни олиб қўйиб катта тезликда олдинга ўтди. Унинг бўш дарвозани ишғол қилишига Дилшод Абдуллаев йўл қўймади. Балли Дилшод. 

15. Маълумот учун, Ўзбекистоннинг турли ёшдаги терма жамоаларининг Жаҳон чемпионатидаги энг яхши натижаси чорак финал бўлган. Умид қиламизки, 

10. Тўп назорати Франция томонида. Ўсмирларимиз эса ҳимояда ишончли ўйнамоқда. 

6. Франция олдинга ўтди ва зарбалар сериясини амалга оширишга уриниб кўрди. Ҳимоячиларимиз ўз ўрнида. 

2. Бурчакдан узатиб берилган тўпдан сўнг Франция жарима майдончаси ичида кескинлик юзага келтира олдик. 

2. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси илк дақиқалардан бурчак зарбасини ишлади. 

Ўйинга старт берилди. 

Икки жамоа мамлакатлари мадҳияси янгради. Учрашувга барча нарса шай. Биз ҳам тайёрмиз. 

ЖОНЛИ ЭФИР УЧУН ҲАВОЛА

- Учрашув 13:30да старт олади. 

Ўхшаш янгиликлар