ads


Пеналти қотиллари – дарвозабонлар. Топ 5

  • Mr.NoBoDy 19.02.2019 17:55
  • 899
  • 30

 Маълумки, Европа клублари кучли дарвозабонлар учун ҳеч қачон пулни аяшмайди. Айниқса сўнгги йилларда дарвозабонларнинг нархи жуда кўтарилиб кетди. Бахтга қарши ҳамма кучли дарвозабонлар ҳам пеналти борасида устаси фаранг эмас. Сезганингиздек ҳозир Пеналтиларни йўққа чиқарувчи кучли дарвозабонлар ҳақида сўз боради

Андрей Пятов

«Шахтиёр» клуби ва Украина терма жамоаси дарвозабони бу топ 5 ликдан жой олгани кўпчиликка қизиқ туйилиши мумкин. Дарвозабон ўзининг ноодатий услубдаги пеналтиларни бартараф этиши билан Европани ўзига бир неча маротаба қаратишга улгурди. У ҳеч қачон муддатидан аввал топ учун сакрамайди ва охиригача тўпнинг йўналишини кутади. Андрей фаолияти мобайнида 11 метрлик нуқтадан берилган зарбаларни 32% ни қайтарган экан.

Беналио

Шветсария терма жамоаси дарвозабони сўнгги йилларда бу борадаги маҳоратини кўрсатишда давом этмоқда. 193 см бўйга эга эканлигини ҳисобга олсак, бу унинг учун қўл келиши аниқ. Дарвозабон «Волсбург» клуби сафида ҳам сўнгги мавсумларда нақд 10 бор пеналтиларни йўққа чиқаришга муваффақ бўлгани сўзимизга исбот бўла  олади.

Давид Де Ҳеа


«Манчестер Юнайтед» дарвозабони ўз фаолияти давомида бир неча йиллардан бери дунёнинг 1-рақамли дарвозабони сифатида қайд этиб келинмоқда. Унинг узун қўллари бурчакка йўналтирилган зарбаларини усталик билан бартараф этишига кўп бор гувоҳ бўлганмиз. Қаҳрамонимиз ўз фаолияти давомида пеналтиларни 36%ни бартараф этган экан. Унинг бу борадаги натижалари ҳам ёмон эмас.

Самир Ҳанданович

Бу дарвозабон мутлоқ рекордчи саналади. У ўз кариераси давомида деярли 40 пеналтини (38%) ўйиннинг ўзида бартараф этишга эришган. Унинг бу борадаги маҳорати Италия «А» сериясида жамоасига ҳалигача қўл келмоқда.Самир пеналтиларни йўққа чиқаришга уста бўлгани  учун унга  «Ўргимчак одам» дея лақаб ҳам қўйишган. Замонавий футболда ҳеч қайси дарвозабон ҳали бери унинг рекордига яқинлаша олмаган. Ҳанданович 193 см бўй ва 90 кг оғирликка эга бўлсада, жуда чаққон ҳаракат қилади ва жамоаси учун муҳим пеналтиларни йўқ қилишда давом этади.

Игор Акинфеев

Қаҳрамонимизнинг машхур бўлишига айнан шу омил сабаб бўлган десак, ишонасизми? 17 ёшлик Игор «армиячилар» сафидаги дебют ўйинидаёқ муҳим учрашув пеналтисини бартараф этади ва ўша учрашувни энг яхши ўйинчиси деб тан олинади. Футболчи ўз фаолияти мобайнида терма жамоаси учун ҳам бир неча бор ўта муҳим пенлатиларни қайтаришга улгурди. Айниқса, сўнгги ЖЧ да Испанияга қарши кечган учрашувда лотареяда ўз иқтидорини кўрсатиб қўйди. Тўгри, Акинфеев ўйинда кўп хато қилади, аммо пеналтилар сериясида (35%) ўзини сувдаги балиқдек ҳис этади. Кўпчилик унинг бу қобилияти сабабини асабларининг мустаҳкамлиги эвазига дея ҳисобласа, қолганлар унинг реакцияси тезлигидан деб ҳисоблашади. Қаҳрамонимизни  ўз мухлислари орадан йиллар ўтсада, қайтарган пеналтилари билан эслаб юришса, ажаб эмас.

Я.У

Ўхшаш янгиликлар