Шу кунга қадар клуб бош директори сифатида ишлаб келаётган Қодиров Ўткир Олимовичнинг меҳнат шартномаси унинг ўз аризасига асосан 2023 йилнинг 23 ноябридан эътиборан бекор қилинди. Ягона таъсисчи қарори билан бош директор ўринбосари Нажмиддинов Амриллохон Абдуллаевич зиммасига бош директор вазифасини вақтинча бажариш юклатилди.