Футболчи сўнгги пайтларда асосий таркибдаги ўрнини йўқотиб қўйди, "канонирлар" асосий кипери эса Давид Райя бўлиб турибди.
"Мен Аарон биз билан бўлишини истайман. Жамоамизда икки нафар ажойиб дарвозабон борлигидан мамнунман.
Яқинда у билан гаплашдик, Аарон ўйнашни истайди. Умид қиламанки, биз унинг кучайишида ва Англия термасини асосий посбони бўлишига ёрдам бера оламиз.
Аввалроқ, Рамсдейл Лондон клубини тарк этиш ниятидалиги ҳақида хабар берилганди.