Месси: "Мен ПСЖдан кетгач, Саудия Арабистони вариантини узоқ ўйлагандим"

  • Mr.NoBoDy 06.12.2023 17:00
  • 303
  • 30

"Интер Майами" ҳужумчиси Лионель Месси ПСЖдан кетгач, фаолиятини давом эттириш учун бўлган вариантлар ҳақида гапириб ўтди.

"Ҳақиқат шундаки, столимда бир нечта вариантлар бор эди ва уларни солиштириб, ҳаттоки Майамига кўчиб ўтиш ҳақидаги якуний қарор қабул қилишдан аввал оилам билан маслаҳатлашишимга тўғри келди. Биринчи вариантим "Барселона" қайтиш эди, аммо бунинг имкони йўқ эди. Қайтишга ҳаракат қилдим, аммо бу амалга ошмади. Саудия Арабистони жараён чиндан фаол иштирок этди.

Яна бир ҳақиқат борки. Мен чиндан Саудия Арабистони лигаси ҳақида узоқ ўйладим, мен бу мамлакатни биламан, улар жуда кучли рақобатни юзага келтиришди, яқин келажакда у энг машҳурлардан бири бўлиши мумкин. Мамлакат туризми элчиси сифатида у ер менга шунчалик ёқтики, ташриф давомида кўрган барча жойларим маъқул келди. Шуннигдек, мамлакатдаги футбол ривожланиш жараёни ва бунинг учун қилинаётган ишлар ҳам эътиборга лойиқ.

Саудия Арабистони ва МЛС вариантлари менга жуда қизиқарли кўринди.

Ўхшаш янгиликлар

MMA (UFC) videolar

post photo

ММА (UFC) - janglari

UFC 310 Embedded (эпизод 5)

Futbol obzorlar