Икарди аёлининг машинасига тош отилди

  • Mr.NoBoDy 19.02.2019 17:55
  • 1714
  • 30

«Интер» клуби ҳужумчиси Мауро Икардининг турмуш ўртоғи ва агенти Ванда Наранинг автомобилига бегона инсонлар тош отишди. Бу воқеа «Сан-Сиро» стадиони яқинида рўй берди.

Бу пайтда Ванда машина бошқарувида бўлган ва автомобилнинг орқа ўриндиғида унинг фарзандлари бор эди. Ушбу воқеа туфайли ҳеч ким жабр чекмади.

Ушбу ҳафтада «Интер» Икардини сардорлик боғичидан маҳрум қилди. Шунингдек, аргентиналик футболчи «Рапид»га қарши бўлиб ўтган Европа лигаси баҳсида қайдномага киритилмади. Икардининг турмуш ўртоғи билан рўй берган воқеа мана шу юқоридаги ҳолат билан боғлиқ бўлиши мумкин.

«Нерадзурри» раҳбари ва бош мураббийи Лучано Спалетти бир қатор омилларни ўрганиб чиққанидан кейин Икардини сардорликдан маҳрум қилиб, боғични Самир Хандановичга топширишди.

Ўхшаш янгиликлар