Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Урава Редс" - "Манчестер Сити" 0:3 (матнли трансляция)

  • Mr.NoBoDy 20.12.2023 00:25
  • 414
  • 30

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг иккинчи ярим финали старт олди.

"Урава Редс" - "Манчестер Сити" 0:3 LIVE

Гол: 45+1' Мариус Хойбрайтен (автогол), 52' Матео Ковачич, 59'  Бернарду Силва

23:00 | "Қирол Абдуллоҳ Спортс Сити" стадиони

"Урава Редс": 1. Шусаку Нишикава, 3. Атсуки Ито, 5. Мариус Хойбрайтен, 8. Йошио Коизуми, 11. Хосе Канте, 14. Такахиро Секине, 15. Такахиро Акимото, 19. Кен Ивао, 21. Томоаки Окубо, 25. Каито Ясуи, 28. Александр Шольз.

Захирадагилар: 16. Аюми Ниекава, 31. Шун Йошида, 2. Хироки Сакаи, 4. Такуя Иванами, 9. Линссен Брайан, 10. Шоя Накажима, 17. Алекс Шальк, 22. Каи Шибато, 26. Такуя Огивара, 27. Эканит Панья, 30. Шинзо Короки, 60. Аюму Охата.

"Манчестер Сити": 31. Эдерсон, 2. Кайл Уокер, 5. Жон Стоунз, 6. Натан Аке, 8. Матео Ковачич, 10. Жек Грилиш, 16. Родри, 20. Бернарду Силва, 25. Мануэль Аканжи, 27 Матеус Нуньес, 47. Фил Фоден.

Захирадагилар: 18. Стефан Ортега, 33. Скотт Карсон, 3. Рубен Диаш, 4. Келвин Филлипс, 19. Хулиан Альварес, 21. Серхио Гомес, 24. Йошко Гвардиол, 52. Оскар Бобб, 68. Макс Аллейн, 76. Махамаду Сусохо, 82. Льюис Рико, 92. Мика Хамильтон.

59. ГООООООООООООЛ!  Бернарду Силва ҳисобни йирик кўринишга келтирмоқда. Матеус Нуньес тепган тўпни қайтарган дарвозабон такрорий зарба олдида ожиз қолмоқда.

52. ГООООООООООООЛ! Кайл Уокернинг заргарона узатмасидан сўнг дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиққан Матео Ковачич ҳисобни 0:2 кўринишга келтирди.

48. Бернарду Силва иккинчи бўлимдаги илк хавфли вазиятни яратди. Унинг зарбаси анча ноаниқ кетди. 

46. Иккинчи бўлим бошланди!

45+2. Биринчи бўлим якунланди. Шусаку Нишикавага "Ман Сити" футболчилари гол ура олишмаётганди, аммо "Урава" футболчиси буни "уддалади".

45+1. ГООООООООООООООООООООЛ! "Урава Редс" ҳимоячиси Мариус Хойбрайтен ўз дарвозасини ишғол қилиб қўймоқда. "Сити" биринчи бўлим якунида ҳисобни очди.

45. Биринчи бўлимнинг асосий қаҳрамони - "Урава Редс" посбони Шусаку Нишикава! Ҳозирча, албатта.

41. "Урава Редс" ҳимоячиси Мариус Хойбратен ажойиб "подкат"ни амалга ошириб, "Сити"нинг хавфли ҳужумини бартараф қилди.

39. "Сити" тўп назоратида тотал устунликка эга, аммо ҳозирча гол йўқ.

31. ЗАРБАААААААА! "Сити" ўта хавфли вазият яратди. Матеус Нуньес ажойиб зарба йўллаганди. "Урава Редс" посбони Шусаку Нишикавадан супер сейв!

28. ЗАРБАААА! Яна Родри, яна ноаниқ. Футболчи бугун жуда гол уришни жуда истамоқда.

24. Ўйин тўлиқ "Сити" назоратида. Бироқ, Гвардиола шогирдлари яққол голли вазият яратганларича йўқ.

19. Силваа! Бугун Бернарду жуда фаол. Португалиялик футболчи ҳаводан узатилган тўпни сал қолса дарвозага жойлаб қўярди. Бироқ "Урава Редс" дарвозабони тўпни эгаллаб олди.

15. ЗАРБАА! Грилиш тўпни яна Бернарду Силвага оширди, Силванинг жарима майдони чегарасидан берган зарбаси бироз ноаниқ. 

14. Жек Грилиш ва Бернарду Силва рақиб жарима майдони ичида тўпни бир бирларига ошириб, вазият яратишга ҳаракат қилишди, аммо бунга "Урава Редс" футболчилари имкон беришмади. 

9. Жон Стоунз тўпни Эдерсонга ноқулай тарзда оширди. "Урава Редс" футболчиси сал қолса ҳимоячининг хатосидан сўнг ҳисобни очиши мумкин эди. Эдерсон вазиятни ўнглай олди.

8. ЗАРБАААА! Ўйиндаги дастлабки зарбани Родри берди, аммо ноаниқ.

Эрлинг Холанд ва Кевин де Брюйне ўйинни трибунадан кузатиб боришмоқда. 

4. Учрашув "Манчестер Сити"нинг назоратида ўтмоқда. 

1. Ўйин бошланди

Ўхшаш янгиликлар

MMA (UFC) videolar

post photo

ММА (UFC) - janglari

UFC 310 Embedded (эпизод 5)

Futbol obzorlar