ПСЖ Мбаппенинг ўрнига учта футболчидан бирини сотиб олади

  • Mr.NoBoDy 16.02.2024 09:25
  • 1296
  • 30

Кеча Килиан Мбаппе ПСЖни ёзда тарк этиши маълум бўлди.

Парижликлар ёзда етакчисини ўрнини босиш учун учта футболчи билан музокара олиб бормоқчи. ПСЖ “Наполи” ҳужумчиси Виктор Осимхен, “Манчестер Юнайтед”дан Маркус Рашфорд ёки “Милан”дан Рафаэл Леауни Мбаппега ўринбосар сифатида қарашмоқда.

Номлари келтирилган барча футболчиларнинг трансфери парижликларга 150 миллион евро атрофида тушиши кутилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар