Клуб ҳар йили маошлар учун 639 миллион евро сарфлайди. Бу жадвалда иккинчи ўринни Франциянинг ПСЖ клуби эгаллаб турибди - 617 миллион евро. Қизиғи шундаки, парижликларда бу кўрсаткич 2022 йилга нисбатан 112 миллион еврога камайган - Неймар ва Мессининг кетиши бюджетга шундай фойдали таъсир кўрсатди. Учликни маош учун 554 миллион евро сарфлайдиган “Манчестер Сити” якунлаб турибди. "Реал Мадрид" эса тўртинчи ўринда - 453 миллион евро.