"Реал"нинг икки футболчиси дисквалификация қилинди

  • Mr.NoBoDy 19.02.2024 19:00
  • 1950
  • 30

Футболчилар кейинги ўйинда ўз жамоаларига ёрдам бера олишмайди.

Мадриднинг "Реал" клуби ҳимоячиси Дани Карвахаль ва ярим ҳимоячи Эдуардо Камавинга Испания чемпионатининг 26-туридан ўрин олган "Севилья"га қарши ўйинни ўтказиб юборади. Бу ҳақда "BeSoccer" хабар бермоқда.

Карвахаль "Райо Вальекано"га қарши баҳсда (1:1) майдондан четлатилди. Камавинга эса ўша ўйинда сариқ карточка олди, бу унинг мавсумдаги бешинчи карточкаси эди.

Шу тариқа, иккала футболчи ҳам "қаймоқранглилар"нинг миллий чемпионатдаги навбатдаги ўйинини ўтказиб юборишга мажбур.

"Реал" – "Севилья" учрашуви 25 февраль куни бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар

MMA (UFC) videolar

post photo

ММА (UFC) - janglari

UFC 310 Embedded (эпизод 5)

Futbol obzorlar