"Атлетико Минейро" лигадан четлаштирилиши мумкин

  • Mr.NoBoDy 23.02.2024 10:22
  • 147
  • 30

"Атлетико Минейро" гомофобияда айбланиб, штат чемпионатидан четлатилиши мумкин.

Бразилия клуби лиганинг 3-турида “Крузейро” билан ўйиндан сўнг (0:2) гомофобияда айбланди. Иш Минас-Жераис штатининг спорт суди томонидан кўриб чиқилади.

Айбловга жамоа мухлисларининг рақиб дарвозабони Рафаел Кабралга қарши бақиргани сабаб бўлди – у ҳар гал тўпга текканида “Атлетико” мухлислари гомофобик ҳақоратларни айтишди.

Прокурор Фелипе Бартоломео Морейра жамоани штат чемпионатидан четлаштиришни талаб қилди. Унинг сўзларига кўра, муқобил жазо "Атлетико"дан очколарни олиб ташлаш бўлиши мумкин.

Бу иш бўйича ҳукм 27 февраль куни эълон қилинади.

Ўхшаш янгиликлар