"Машъал" уч нафар легионер билан шартнома тузди. Улардан бири ЖЧ-2014да Аргентина билан баҳсда голли узатма берган

  • Mr.NoBoDy 23.02.2024 14:25
  • 162
  • 30

Про лига иштирокичиси Муборакнинг "Машъал" клуби кеча уч нафар легионер билан шартнома тузди.

1992 йил туғилган нигериялик ҳужумкор ярим ҳимоячи Майкл Бабатунде. Нигерия миллий терма жамоаси сафида 11та ўйинда майдонга тушган (ЖЧ-2014 иштирокчиси) Бабатунденинг сўнгги жамоаси Албаниянинг "Лачи" клуби бўлган. Бабатунде ЖЧ-2014да Аргентина билан ўйинда Аҳмад Мусага голли узатмани амалга оширганди.




1997 йил туғилган нигериялик ҳужумчи Самуэль Чигози Онониву. 2021 йилда ҳам "Машъал" сафида ўйнаган. Унинг сўнгги жамоаси Баҳрайннинг "Ум Ал Ҳассам" клуби бўлди.




2006 йил туғилган ганалик марказий ҳимоячи Абдуллатиф Абдаллаҳ Мага фаолиятидаги биринчи профессионал шартномасини айнан "Машъал" билан имзолади.


Ўхшаш янгиликлар