Мухлисларга ноўрин ишора кўрсатган Роналду нечта ўйинга четлатилгани маълум

  • Mr.NoBoDy 27.02.2024 07:50
  • 1662
  • 30

Португалиялик юлдузнинг Саудия Арабистонида мухлислар асабини бузишда давом этишмоқда.

Саудия Арабистони Про Лигаси тартиб-интизом қўмитаси “Ал Насср” ҳужумчиси Криштиану Роналдуни чемпионатнинг иккита ўйинига дисквалификация қилишни, шунингдек, ҳужумчи маълум миқдорда жарима ҳам тўлайди, деб хабар бермоқда Al Riyadhiah.

Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистони Про-лигасининг 21-туридан ўрин олган «Аш Шабаб» билан ўйинда (3:2) Роналду «Месси!» деб ҳайқирган рақиб мухлисларига ноўрин ишора қилган эди.

Маълумот учун, бундай ҳолат Роналду билан Саудия Арабистонида биринчи марта собир бўлмаяпти. Ўтган йилнинг апрель ойида у «Ал Ҳилол»га 0:2 ҳисобида мағлуб бўлганидан сўнг шоҳсупага чиқаётиб, мухлисларга одобсиз ишора қилганди. Шу ой бошида эса Криштиану трибунадан ўзига ташланган «Ал Ҳилол» шарфини олиб, шортисига солиб, сўнг трибунага ташлади. Ўшанда ҳам мухлислар «Месси!» деб бақиришганди.

Ўхшаш янгиликлар