Сульшер: "МЮ" фантастик ўйин кўрсатди, тактикам иш берди"

  • Mr.NoBoDy 19.02.2019 17:55
  • 1822
  • 30

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи вазифасини бажарувчи Оле-Гуннар Сульшер Англия кубогининг 1/8 финалида "Челси" устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) фикрлари билан ўртоқлашди.

"Фантастик ўйин кўрсатдик, тактикамиз иш берди. Яримҳимоячилардан юқори босим уюштиришни, жарима майдонига тўп билан киришни сўраган эдик, бу ёрдам берди. Иккинчи бўлимда яхши ҳимояландик.

"Челси" - яхши жамоа, уларнинг ўз услублари бор, аммо Хуан Мата Жоржиньога қарши жуда яхши ўйнади.

Бу жуда муҳим натижа. "ПСЖ"га қарши ўйинлан сўнг бизни танқид қила бошлашди, бугун жамоадан нима сўралган бўлсан, ҳаммасини бажардик", - дейди Сульшер.

Ўхшаш янгиликлар