Жаҳон чемпионати-2030 расмий логотипи намойиш этилди

  • Mr.NoBoDy 19.03.2024 23:50
  • 1044
  • 30

Лиссабон чеккасидаги Оэйраш шаҳрида футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати логотипи тақдимоти бўлиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, 2030 йилги жаҳон чемпионати мезбонлигига Испания, Португалия ва Марокаш қўшма номзоди маъқулланганди.

Янги рамз қуёш, денгиз ва футболни ифодалайди. 

"Логотипимиз географик жойлашувимизнинг асосий элементларини, қуёшни ифодалайди, бу бизнинг мамлакатларимизни дунёдаги асосий сайёҳлик марказларидан бирига айлантирувчи асосий элементдир", деди португалиялик координатор Антониу Ларанжо.

Иккинчиси эса Испания, Португалия ва Марокашни бир-бирига боғлаб турувчи денгиз — “одамлар қалбида мужассам бўлган иштиёқ”дир.

Ларанжонинг таъкидлашича, бу учта элемент биргаликда учта мамлакатни намойиш этадиган "асосий кучларнинг бир қисмини" ифодалайди.

Ўхшаш янгиликлар