Хосе Венансио Лопес: "Ушбу Осиё кубогидан мамнунман"

  • Mr.NoBoDy 27.04.2024 11:50
  • 90
  • 30

Тожикистон — Ўзбекистон учрашуви олдидан футзал миллий терма жамоаси бош мураббийи Хосе Венансио Лопес матбуот анжуманида иштирок этди.

— Ўйлайманки, икки жамоа иштирокидаги навбатдаги учрашув ҳам тенг курашларга бой бўлади. Чунки Тожикистон билан кўп ўйинлар ўтказганмиз. Уларда рақобатбардош, ҳужумкор жамоа бор, керак вақтда агрессив бўла олишади ва жуда яхши ҳимояланишади. Бироқ ғалаба қозонишимизга ишончим комил.

Биринчи навбатда оғир учрашувдан сўнг эртанги баҳсга жисмоний ва руҳий жиҳатдан тайёрланишимиз, кўпроқ энергия йиғишимиз ва ўйингача тикланишимиз керак.

Ушбу Осиё кубогидан мамнунман. Турнир шуни кўрсатдики, Осиёда футзал даражаси анча ўсган. Ўйлашимча, ОФК ёшлар жамоалари ўртасидаги турнирларга кўпроқ эътибор қаратиши лозим. Ўзбекистон мезбонлик қиладиган Жаҳон чемпионати ушбу қитъада футзалнинг янада ривожланишига ёрдам беради.

Ўхшаш янгиликлар