Суперлига. "Динамо" – "Металлург" 0:1 (матнли трансляция)

  • Mr.NoBoDy 28.03.2024 19:50
  • 99
  • 30

Бугун Суперлиганинг 4-тур баҳсларига старт берилади.

Ҳар икки мураббий асосий таркиб борасида бир қарорга келди.


Ўзбекистон Суперлигаси
4-тур, 28 март
"Динамо" – "Металлург" 0:1
"Сўғдиёна" стадиони. 19:00
Бош ҳакам:
Азиз Асимов
Қанот ҳакамлари: Шоҳнур Йўлдошев, Ойбек Калахўжаев
Захира ҳаками: Хушнуд Суюнбоев
VAR: Рустам Лутфуллин
AVAR: Амир Галеев
Назоратчи: Виктор Серазитдинов
Комиссар: Диёр Хотамқулов

Гол: Сардор Абдураимов 27

"Динамо": 1.Фарҳод Раҳматов, 3.Улуғбек Абдуллаев, 7.Францис Нарх, 17.Салим Мустафоев (с), 20.Журани Франсиско Феррейра, 21.Анваржон Хожимирзаев, 22.Санжар Шоаҳмедов, 30.Абубакр Мўйдинов, 44.Душан Мийич, 58.Ҳусниддин Ғофуров, 77.Воҳиджон Оқбўтаев.
Захира:  13.Равшанбек Ягудин, 6.Артем Сокал, 8.Ҳислат Ҳалилов, 9.Ҳумоюнмирзо Иминов, 10.Жоэл Кожо, 14.Баҳодир Насимов, 23.Фарруҳ Икромов, 24.Бобурбек Ёрбеков, 35.Эммануэль Ягр.

"Металлург": 87.Акмал Ортиқов, 14.Аброр Тошқўзиев, 5.Ризо Яздандўст, 24.Даврон Эргашев, 33.Иван Йосович, 22.Шаҳзодбек Ғофурбеков, 8.Искандар Шайқулов, 88.Сирожиддин Қўзиев, 7.Сардор Абдураимов, 11.Далер Шарипов, 10.Шаҳзод Убайдуллаев.
Захира: 35.Раҳим Давронов, 4.Керим Палич, 6.Худойшукур Сатторов, 15.Аббос Отахонов, 19.Эргаш Исмоилов, 20.Мирғиёс Сулаймонов, 21.Ҳазрат Турсунқулов, 31.Марко Миличкович, 97.Бобан Жоржевич.

Огоҳлантириш: Аброр Тошқўзиев ("Металлург") 41


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ


Танаффус

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди. 

41. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Металлург", Аброр Тошқўзиев

35. Веско Стешевич шогирдлари анча дадил ҳаракат қилмоқда. 

27. ГОЛ. Айтдима "Металлург"нинг ҳужумларидан голни ҳиди келяпти деб. Меҳмонлар футболчиси Шаҳзод Убайдуллаев жарима зарбасидан тўпни тўғри дарвозага йўллади. Раҳматов қайтарган тўпни Сардор Абдураимов голга айлантирди.  

24. "Металлург"нинг ҳужумлари хавфли тус оляпти.

22. ЗАРБА. "Металлург" ярим ҳимоячиси Сирожиддин Қўзиев "Динамо" дарвозаси томон кучли зарба йўллади. Самарқандликлар посбони Фарҳод Раҳматовдан чиройли сейв. 

17. Ўйин темпи юқори эмас. Жамоалар тенг ўйин кўрсатмоқда. 

8. "Металлург" олдинга ўтди. Аброр Тошқўзиевнинг зарбаси анча ноаниқ эди. 

6. Ўйин майдон марказида кечмоқда. Ҳозирча икки жамоа ҳам эхтиёткорликни йўқотгани йўқ. 

- Учрашув бошланди. 

-  Жамоалар майдонга чиқиб келди. 

- Учрашув бошланишига барча нарса шай. 

Ўхшаш янгиликлар