Улуғбек Бақоев: "Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради"

  • Mr.NoBoDy 28.03.2024 20:00
  • 102
  • 30

Про-лиганинг 3-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Хоразм" (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Бугун "Хоразм"га қарши ўйнадик. Бу жамоа мавсум стартини яхши бошлаганди. Бугунгача улар фақат ғалабага эришиб келаётганди. Қайсидир маънода бугун чемпионат етакчисига қарши майдонга чиқдик. Вазиятларимиз бўлди, бироқ ўз имкониятларимиздан тўлиқ фойдалана олмадик. "Хоразм" клубига кейинги ўйинларда омад тилайман.

Жасур Ҳасанов ва Фозил Мусаев каби ёши катта футболчиларда тажриба бор. Масалан, Жасур Ҳасанов ўйин сифати бўйича ёшлардан қолишаётгани йўқ. Шундай экан, нега уни майдонга туширмаслик керак?

Бугунги ўйин учун йигитларга рахмат айтаман. Улар майдонда ўзларини яхши кўрсатишаяпти.

Бугун ғалаба қозонмаганимизга сабаб бизга озроқ маҳорат ва даража етишмади.  Бу футбол, шунақаси ҳам бўлиб туради. Ишлашда давом этамиз" - дейди бухороликлар устози.

Ўхшаш янгиликлар