Месси фаолиятидаги 1200 та голда иштирок этди

  • Mr.NoBoDy 28.04.2024 13:22
  • 90
  • 30

"Интер Майами" ҳужумчиси Лионель Месси фаолиятидаги 1200 та голда иштирок этди, дея хабар бермоқда "Спорт-Экспресс" нашри.

36 ёшли аргентиналик футболчи МЛСнинг асосий мавсумида "Нью-Инглэнд Революшн" жамоасига (4:1) қарши ўйинда дубль қайд этди ва иккита голли узатмани амалга оширди.

Месси фаолиятидаги 1057 та ўйинда 832 та гол урган ва 368 та голли узатмани амалга оширган.

Ўхшаш янгиликлар