Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди

  • Mr.NoBoDy 28.03.2024 21:00
  • 126
  • 30

Футзал бўйича Ўзбекистон ва Қирғиз Республикаси терма жамоалари ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Беллашувда Хосе Венансио Лопес шогирдлари 6:2 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Ўзбекистон — Қирғиз Республикаси 6:2

Голлар: Дилшод Раҳматов (3), Суннат Жўраев (4), Акбар Усмонов (15), Элбек Тўлқинов (23, 29), Илҳом Ҳамроев (36) — Даниар Талайбеков (12), Данияр Улуу (38).

Ўзбекистон: 1.Равшан Элибоев, 4.Ихтиёр Ропиев, 6.Илҳом Ҳамроев, 7.Дилшод Раҳматов, 8.Ҳусниддин Нишонов.

Захира: 12.Аббос Элмуродов, 2.Самариддин Беркинов, 3.Машраб Одилов, 5.Суннат Жўраев, 9.Элбек Тўлқинов, 10.Акбар Усмонов, 11.Аброр Аҳметзиянов, 13.Меҳрож Худобердиев, 15.Самариддин Беркинов.

Эслатиб ўтамиз, жамоалар бир неча кун аввал ҳам тўқнаш келишганди ва унда 2:2 ҳисоби қайд этилганди.

Ўхшаш янгиликлар