Харри Кейн ЕЧЛ ярим финалида "Реал"га нечта гол уришини тахмин қилди

  • Mr.NoBoDy 28.04.2024 12:50
  • 102
  • 30

"Бавария" ҳужумчиси Харри Кейн "Реал"га қарши Чемпионлар лигаси ярим финалидаги тўқнашувларда нечта гол уришини тахмин қилди.

"Бир неча голлар уришга умид қиламан. Яхши кайфиятдаман ва ўзимга ишонаман. Агар шерикларим бутун мавсумдагидек ёрдам беришса, мен мақсадга эришаман", — деди Кейн.

Эслатиб ўтамиз, "Бавария" ва "Реал" ўртасидаги илк ярим финал 30 апрелда, жавоб ўйини эса 8 майда бўлиб ўтади.

Кейн "Бавария"да 2023 йилдан бери ўйнайди. Форвард клуб билан келишуви 2027 йилга қадар мўлжалланган. Футболчи жорий мавсум барча мусобақаларда 42та ўйинда майдонга тушиб, 42та гол ва 13та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар