Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди

  • Mr.NoBoDy 28.03.2024 22:25
  • 1050
  • 30

"Ал Насср" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду муҳим кўрсаткичлардан бири бўйича Саудия Арабистони чемпионатида энг ёмон натижа қайд этган.

SofaScore маълумотларига кўра, португалиялик юлдуз Саудия Арабистони чемпионатида қўлдан бой берилган имкониятлар бўйича етакчилик қилмоқда. Хусусан, Роналду 20 та голли вазиятдан фойдалана олмаган.

19 та вазиятни кўкка совурган “Ал Ҳилол” ҳужумчиси Александр Митрович эса Криштианудан кейин иккинчи ўринда бормоқда. “Ал Иттифоқ” ҳужумчиси Мусса Дембеле эса 15 имкониятни голга айлантира олмасдан, кучли учликни якунлаб берган.

Шунга қарамай, Роналду жорий мавсум Саудия Арабистони чемпионатининг энг яхши тўпурари бўлиб турибди — 22 учрашувда 23 та гол.

Умуман олганда, жорий мавсумда Роналду “Ал Насср” сафида барча турнирларда 36 та ўйин ўтказиб, 34 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар