Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"

  • Mr.NoBoDy 28.03.2024 23:25
  • 156
  • 30

Ўзбекистон Суперлигасининг 4-туридан ўрин олган "Динамо" — "Металлург" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Веско Стешивич матбуот анжуманида иштирок этди.


- Ўйин ҳақида...

- Биринчи бўлимда ёмон ўйин ўтказмадик. Яна бир гол урганимизда, масала ҳал бўларди. Иккинчи бўлимнинг дастлабки ўн дақиқасидан сўнг ташаббусни қўлдан чиқардик. Дарвозамизга пенальти белгилангунга қадар "Динамо" кучли щйин намойиш этди. Агар пенальти бўлмаганда ўйин бошқача якунланиши мумкин эди. Четлатиш ҳамда голдан сўнг рақиб тўп назоратини қўлга олди. Афсуски, биз мезбонларнинг ҳужумларига дош бера олмадик ва сўнгги дақиқаларда ўз дарвозамиздан тўп ўтказиб юбордик. Бу ҳолат жорий йилда илк маротаба содир бўлди.

- "Динамо" голига қадар "Металлург"да кўплаб вазиятлар содир бўлди, бироқ унумли фойдалана олмади. Нега шогирдларингиз бўшашиб қолди?

- Мен ундай ўйламайман. Тўғри, баъзи вазиятларда яхши ўйнай олмадик, шу боис бошқа гол ура олмадик. 

- Ўринбоевнинг йўқлиги нима билан боғлиқ?

- Забиҳилло декабрда операцияни бошдан кечирган. Унинг қайтишига бир неча ой бор.

Ўхшаш янгиликлар