Месси қўлга киритилган навбатдаги ғалабага муносабат билдирди

  • Mr.NoBoDy 28.04.2024 14:00
  • 78
  • 30

"Интер Майами" ҳужумчиси Лионель Месси жамоасининг МЛСнинг навбатдаги мавсумида "Нью-Инглэнд Революшн" устидан қозонилган ғалабаси (4:1) ҳақида фикр билдирди.

36 ёшли аргентиналик футболчи дубль қайд этди ва иккита голли узатмани амалга оширди.

"Ўсишимизга ёрдам берадиган яна бир ғалаба", - деб ёзди Месси ижтимоий тармоқда.

Ушбу ғалабадан сўнг "Интер Майами" 21 очко билан Шарқий конференцияда биринчи ўринда, "Нью-Инглэнд Революшн" 4 очко билан охирги ўринда бормоқда.

Жорий мавсумда Месси МЛС мунтазам мавсумида 7 та ўйинда 9 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Ўхшаш янгиликлар