АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди

  • Mr.NoBoDy 29.03.2024 17:25
  • 96
  • 30

Футболчилар тўпларни ўзлари олишади.

Англия Премьер-лигаси болбойларнинг футболчиларга тўп ошириб беришини тақиқлади, деб хабар берди "The Telegraph". Ўйинчиларнинг ўзлари тўпларни махсус мосламалардан олишади.

Болбойларнинг вазифаси тўпларни эркин мосламага қайтаришдан иборат бўлади. Қолаверса, ўйинлар вақтида болбойлар мосламаларга яқин бўлиши мумкин эмаслиги белгиланади.

АПЛ қарори мезбон жамоага устунлик бермаслик билан боғлиқ бўлиб, тўпни ўйинчиларга беришда атайлаб манипуляция қилишлари мумкин. Бунгача болбой ўйин ўз жамоаси учун қандай ўтаётганига қараб буни тез ёки секин бажарарди.

Ўхшаш янгиликлар