Суперлига. ОКМК - «Бунёдкор» 0:0 (Матнли трансляция)

  • Mr.NoBoDy 29.03.2024 19:25
  • 96
  • 30

Суперлиганинг тўртинчи туридан ўрин олган ОКМК - «Бунёдкор» учрашуви старт олди.

Жамоаларнинг бошланғич таркиби билан танишинг.

ОКМК – "Бунёдкор" 0:0 LIVE

29 март. ОКМК спорт мажмуаси. 19:00

Гол 

Бош ҳакам: Акобирхўжа Шукуруллаев 

Қанот ҳакамлари: Ислом Азимов, Шерзод Аъзамов   

Захира ҳаками: Сардор Миродилов

VAR: Аҳрол Рисқуллаев 

AVAR: Ришат Нугманов 

Назоратчи: Олег Дачев 

Комиссар: Қудрат Мадраимов 

ОКМК:  35. Жавоҳир Илёсов, 2. Акрамжон Комилов, 3. Сардор Раҳмонов, 4. Миржамол Қосимов, 6. Авазбек Ўлмасалиев, 7. Дилшодбек Аҳмадалиев, 10. Хуршид Ғиёсов, 15. Ойбек Рустамов, 20. Ислом Тўхтахўжаев (с), 28. Арихиро Сентоку, 95. Милян Шкрбич.

Захира: 1. Валижон Раҳимов, 5. Гиорги Папава, 8. Бахтиёржон Қосимов, 11. Муроджон Тошматов,  18. Азиз Холмуродов,  23. Искандар Бўсинов, 77. Нодирбек Абдураззоқов, 88. Мурат Ерматов 99. Иракли Рухадзе.

"Бунёдкор: 71. Сарвар Каримов, 3. Махмуджон Маҳамаджонов, 7. Суҳроб Иззатов, 8. Фране Чиряк, 9. Умидбек Султонов, 10. Расул Йўлдошев, 14. Миржаҳон Мираҳмадов, 19. Билол Туплиев, 57. Амир Тўрақулов, 66. Азизбек Тўлқунбеков, 77. Музаффар Олимжонов.

Захира: 1. Марин Любич, 4. Нажмиддин Нормуродов, 5. Момчило Рашо, 6. Самир Зелкович, 11. Темурхўжа Абдухолиқов, 17. Оллаберган Каримов, 45. Фарҳод Ўткуров, 78. Тохирбек Тўхтасинов,92. Тони Йович .

Огоҳлантириш: 8 -  Фране Чиряк

Четлатиш:



ЯНГИЛАШ



20. Милян Шкрбичнинг аниқ зарбасини Сарвар Каримов қайтармоқда. «Бунёдкор» посбони ажойиб ҳаракат қилмоқда. Ушбу дақиқада Қосимов ҳам зарба йўллади. Бу сафар ҳам Сарвар ажойиб ҳаракак қилди

18. Комиловнинг узатмасидан сўнг Аҳмадалиев боши билан зарба йўллади. Бу сафар ҳам Каримов тўпни ушлаб олди

17. Ғиёсовнинг аниқ ва кучли зарбасини Каримов қийинчилик билан қайтармоқда

15. Султоновнинг ўнг қанотдан жарима майдони ичига етказиб берган тўпига ҳеч ким улгурмади

11. Олмалиқликда навбатдаги ҳужум. Милян Шкрбичнинг зарбаси ҳимоячига тегиб, бурчакка чиқиб кетди. Бурчакдан узатилган тўпни эса Раҳмонов боши билан зарба йўллади. Дарвозабон ўз ўрнида

10. Фране Чирякнинг аниқ зарбасини дарвозабон ушлаб олди

8. Огоҳлантириш: Фране Чиряк рақибига тирсаги билан зарба йўллади ва огоҳлантирилди

4. ОКМК ажойиб ҳужум ташкил қилди. Мезбонлар бир ҳужумнинг ўзида учта зарба йўллашди ва барча зарбалар ҳимоячиларга тегиб, қайтмоқда

УЧРАШУВ БОШЛАНДИ


Ўхшаш янгиликлар