Ҳаммаси Мессининг назорати остида

  • Mr.NoBoDy 28.04.2024 08:44
  • 141
  • 30

Лионель Месси МЛС доирасида "Нью-Инглэнд Революшн" билан ўйинда дубль қилди ва голли узатмани амалга оширди (4:1).

7 ўйинда 9 та гол урган "Интер Майами" форварди мавсум тўпурарлар пойгасида биринчи ўринни эгаллаб турибди, ундан кейинги ўринларда ҳар бири 8 тадан гол урган Кристиан Бентеке (Ди Си Юнайтед) ва Кристиан Арангони (Реал Солт-Лейк) бормоқда.

"Интер Майами" ҳужумчиси Луис Суарес 10 ўйинда 7 та гол урган Льюис Морган (Ню-Йорк Ред Буллз) билан рўйхатда учинчи ўринни бўлишиб турибди.

Месси МЛС мавсумида “гол+пас” тизимида ҳам пешқадамлик қилмоқда – 13 (9+4) очко. Бу борада Аранго ва Суарес 11 очкодан тўплаган.

Ўхшаш янгиликлар