Қозоғистон терма жамоаси сардори "Ордабаси"ни тарк этди

  • Mr.NoBoDy 02.04.2024 23:00
  • 384
  • 30

Қозоғистон терма жамоаси ва "Ордабаси" клуби ярим ҳимоячиси Асхат Тағиберген жамоасини алмаштирди.

33 ёшли футболчи фаолиятини мамлакатнинг бошқа жамоаси — "Женгис" да давом эттиради. Асхат Астана клуби билан 2+1 йилга мўлжалланган шартнома имзолаган. "Женгис" Тағиберген трансфери учун 200 минг евро тўлаган.

Эслатиб ўтамиз, Асхат Тағиберген чемпионатнинг дастлабки уч тури давомида "Ордабаси" сафида иккита голли узатма амалга оширганди.

Чимкент жамоасида у Жасур Яхшибоев ва Шаҳбоз Умаров билан бирга тўп тепаётганди.

Аввалроқ клубнинг "Қайрат"га қарши ўйинига блогерлар киритилмагани ҳақида хабар бергандик.

Ўхшаш янгиликлар