Бернарду Силва журналист туфайли АПЛ чемпионлиги ҳақидаги фикрини ўзгартирди

  • Mr.NoBoDy 02.04.2024 23:25
  • 102
  • 30

Англия Премьер-лигаси доирасида "Арсенал"га қарши ўйиндан сўнг "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Бернарду Силва SkySports мухбирига интервью берди.

Учрашув давомида бир неча хавфли вазиятлар яратганига қарамай, Пеп Гвардиола шогирдлари бир очко билан кифоланишди. "Ливерпуль" эса "Брайтон"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, пешқадамга айланди.

Айни дамда "Сити" "Ливерпул"дан уч, "Арсенал"дан эса бир очко ортда қолган ҳолда турнир жадвалининг учинчи поғонасида бормоқда.

"Канонирлар"га қарши баҳсдан сўнг "шаҳарликлар" ярим ҳимоячиси Бернарду Силва ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Португалиялик футболчи "Энди рақибларимизни очко йўқотишини кутишга мажбурмиз. Бироқ ҳали кўп нарса ўзгариши мумкин, чунки олдинда етти ўйин бор..." деди.

Мухбир эса "Ҳали тўққизта ўйин бор" дея унинг хатосини тузатди.

Силва эса "Йўғ-эй, тўққизтами? Унда бизга яхши экан. Биз чемпионлик учун курашга қайтдик", дея ҳазиллашди.

Ўхшаш янгиликлар