"Рома" матбуот хизмати "Удинезе" билан ўйинда тоби қочган футболчисининг ҳоли ҳақида маълумот берди

  • Mr.NoBoDy 15.04.2024 16:50
  • 114
  • 30

Рим клуби матбуот хизмати "Удинезе" билан Италия чемпионати 32-тур учрашувида ўзини ёмон ҳис қилган ҳимоячи Эван Н'Диканинг саломатлиги хусусида хабар чоп этди.

"Жамоа Н'Дикани кўргани касалхонага борди. Эван ўзини яхши ҳис қилмоқда ва кайфияти яхши. У шифокорлар назорати остидаги кейинги текширувлар учун шифохонада қолади", – дейилади клуб хабарида.

Кеча "Рома" ҳимоячиси Эван Н'Дика ўйин вақтида ўзини ёмон ҳис қилиб, йиқилиб тушди, аммо у шерикларига кўкрак қафасидаги оғриқ ҳақида хабар беришга улгурди. Бу ҳолат 32-тур доирасидаги баҳс 1:1 ҳисобида якунланишига 18 дақиқа қолганида содир бўлди. 

Воқеадан кейин жамоалар ва ҳакам ўйинни бошқа сафар тугатиб қўйишга келишиб олишди. 

Ўхшаш янгиликлар