Осиё кубоги U-23. Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа

  • Mr.NoBoDy 16.04.2024 08:50
  • 2364
  • 30

"Transfermarket" нашри асосида Қатарда бўлиб ўтадиган Осиё кубоги U-23 мусобақасининг энг қиммат футболчиларидан тузилган рамзий жамоа тузилди.

Рамзий терма жамоадан Япония терма жамоасининг беш нафар футболчиси жой олди. Шунингдек, Ўзбекистондан 3 нафар, Корея Республикасидан 2 нафар ва БААдан бир нафар футболчи жой олди.

Ушбу рўйхат Абдуқодир Ҳусановнинг Осиё кубогида иштирок этиши орқали ўзгариши мумкин бўлади.

Осиё кубоги U-23 иштирок этувчи футболчилардан тузилган энг қиммат рамзий тема жамоа билан танишинг:

Дарвозабон: Лео Кокубо (Япония, 750 минг евро)

Ҳимоячилар: Рику Ханда (Япония, 700 минг евро), Абдулла Аббас аль Балуши (БАА, 800 минг евро), Рюя Нисио (Япония, 600 минг евро), ИброҳимҲалил Йўлдошев (Ўзбекистон, 800 минг евро)

Ярим ҳимоячилар: Пэ Джун Хо (Корея Республикаси, 1,5 миллион евро), Сота Кавасаки (Япония, 1 миллион евро), Аббосбек Файзуллаев (Ўзбекистон, 5 миллион евро)

Ҳужумчилар: Ҳожимат Эркинов (Ўзбекистон, 800 минг евро), Мао Хосоя (Япония, 1,6 миллион евро), Ян Хён Джун (Корея Республикаси, 2 миллион евро)

Ўхшаш янгиликлар